АШИНА

АШИНА («А» — хитой тилида ҳурмат белгиси, қушимча сўз бўлаги — «шоно», «чино», мўғулча — «бўри»; Ақшина — «олижаноб бўри») —1) қад. туркий уруғлардан бирининг номи;

2) Туркий хоқонлар номига қўшиб айтиладиган фахрий унвон (мас, Ашина Хэлу, Ашина Шер ва б.). Хитойнинг «Tarituy» солномасига кўра, 656—660 й. ларда Ашина Хуан, яъни Варвализ (Валволиж) шаҳрига ашина унвони бўлган Юе—чже, яъни Тохаристон ҳокими келган.