АСҲОБ ар-РАЪЙ

АСҲОБ ар-РАЪЙ (араб. — фикр тарафдорлари) — раъй, фикр ва ақл билан ҳукм чиқарувчи уламоларга берилган ном. Ислом фанларидан тафсир, фикд каби соҳаларда ижод қилувчи олимлар икки турга бўлинади. Биринчи тури — Қуръонни тафсир қилишда ва бирор шаръий ҳукм чиқаришда фақат Қуръон оятларига, ҳадисларга, саҳобалар ва тобеинлардан нақл қилинган ривоятларга суянадиган олимлардир. Иккинчи тури — тафсир ва фиқҳ соҳасида фақат нақлий далилларга суяниш билан қано-атланмай ижтиҳод, яъни ақл, фикр ва раъйни ҳам ишга солиб шаръий ҳукмлар, фатволар ижод этадиган олимлардир. Шу иккинчи турига Асҳоб ар-Раъй деб ном берилган. Улар мутафаккир олимлар деб ҳам юритилади.

Prev Article

АСҚАРОВ