АШРАФОВА Муқаддам (1919-Тошкент — 1999.22.5) — жарроҳ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1971), тиббиёт фанлари д-ри (1964), проф. (1967). 2-жаҳон уруши фронтларида врачлик қилган (1943—45). ТошМИ II жарроҳлик клиникасининг ординатори (1945—47), даволаш ф-ти факультет жарроғлиги кафедрасининг ассистенти (1947—58) ва доценти (1958—66), 1966 й. дан стоматология ф-ти умумий жарроҳлик кафедрасининг мудири. 1989 й. дан нафақада. Илмий ишлари асосан бош мия, жигар ва талоқ жарроҳлиги масалаларига бағишланган. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган (1994).