АШТАРХОН ХОНЛИГИ

АШТАРХОН ХОНЛИГИ (Астрахон хонлиги) — Олтин Ўрданинг инқирози натижасида вужудга келган давлат. Пойтахти — Аштархон ш. (ҳоз. Астрахон). 14-а. да Олтин Ўрда амири Ҳожи Черкас Аштархон ш. ни босиб олиб, уни алоҳида мулкка айлантирган, тахм. 1459—60 й. ларда эса бу мулк узил-кесил мустақил бўлиб олган. Аштархон хонлигининг биринчи ҳукмдори — Катта Ўрда хони Аҳмаднинг биродари Маҳмуд бўлган. Хонликнинг тахм. ҳудуди: шарқда Нўғай Ўрдагача, жан. да Терек, ғарбда Кубань ва Дон дарёларигача, шим. да Сарой ш. гача. Аҳолиси туркийзабон қабилалардан иборат бўлиб, асосан кўчманчи чорвачилик, қисман балиқ овлаш, овчилик ва деҳқончилик б-н шуғулланган. Аштархон яқинидан туз қазиб олинган. 1556 й. А. х. рус қўшинлари томонидан босиб олинган.

Prev Article

АШИНА ХЭЛУ

Next Article

АШУЛА