АШУЛА ЙЎЛИ — 1) чолғу куйларининг ашула йўллари. Mac, бастакор И. Икромов мослаган «Муножот», «Чўли Ироқ», «Мушкилоти Дугоҳ» сингари чолғу куйларнинг ашула варианти; 2) Ўзбекистоннинг турли жойларида ҳофизлик мактабларига хос ижрочиликижодчилик анъаналари. Мас, БухороСамарқанд Ашула йўлилари, Хоразм А. й. лари, Фарғона-Тошкент Ашула йўли лари ва ҳ. к. ; 3) атоқли ҳофизларнинг ижрочиликижодчилик услубига хос асарлар. Мас, «Ушшоқи Ҳожи 1—П» (Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов талқинида танилган «Ушшоқ» йўллари), «Ушшоқи Содирхон» (Содирхон Бобошарифов йўли), «Тўйчи ҳофиз Ушшоғи» (Мулла Тўйчи ҳофиз Тошмуҳамедов йўли).