АШУРОВ Муҳсинжон Хуррамович (I949, Самарқанд) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995), проф. (1995), физика-мат, фанлари д-ри (1989). СамДУни битирган(1971). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси интида тадқиқотчи ходим, ИГ Иг лаб. мудири, директор ўринбосари (1971-91), «Фонон» илмий и. ч. бирлашмаси бош директори (1991 й. дан). Илмий ишлари қаттиқ жисмли лазерлар физикасига оид. Ўзбекистонда биринчи бўлиб оптик ва лазер кристалларни ўстириш ва шу кристалларни халқ хўжалигига бевосита татбиқ этиш билан шуғулланган. Шу боис «Фонон» илмий и. ч. бирлашмаси вужудга келди. Бирлашмада ЎзР орден, медаллари ва нодир тангалари тайёрланади. Ашуров лазер кристаллар радиацион оптик хоссаларини бошқариш технологияси ва радиацияга бардошли лазер кристалларини синтез қилишга доир тавсияларни ишлаб чиққан. Мазкур тадқиқотлар асосида интенсив (дозаси 10* Р ва ундан юқори) нурланиш шароитида қаттиқ жисмли лазерларнинг генерация ва модуляция хоссаларини йўқотмайдиган юқори самарали фаол ва суст элементлар яратилди. Ашуров 1 – ва 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).