АШХОБОД 25, АШ-25

АШХОБОД 25, АШ-25ингичка толали ғўза нави. Туркманистон ингичка толали ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. институтининг Ашхобод бўлимида чиқарилган (Д. Б. Бобоев, В. С. Булах, 1974). Туркманистон ва Ўзбекистонда р-нлаштирилган (1977). Тупи пишиқ, ётиб қолмайди, бал. 70—90 см. Ҳосил шохлари 2-типли. Қулай шароитларда танада ва мева шохларида қўшимча кўсаклар ҳосил қилади. Барглари ўртача, 3—5 бўлмали. Гуллари лимонсимонсариқ, қизғиш доглари бор. Кўсаги кичикроқ, деярли 3 паллали. Бир дона кўсакдаги пахта вазни 3,0—3,5 г. Толаси сарғимтир. Вегетация даври 140—145 кун. Фузариоз вилтга ва қора илдиз чириш касаллигига ўта чидамли. 34,4% тола беради, толасининг штапель массауз. 40—41 мм, узилиш кучи 4,9 гк, нисбий узилиш кучи 39 гк/текс, чизиқли зичлиги 125 мтекс.

Prev Article

АШУРМАТОВ

Next Article

АЪЗАМОВ