АШЁВИЙ ДАЛИЛ

АШЁВИЙ ДАЛИЛжиноят ёки фуқаролик ишини тўғри юритиш учун аҳамиятли бўлган нарсалар. Амалиётда «тилсиз гувоҳлар» деб юритилади. Келиб чиқишини, кимга тегишлилигини, маълум мақсадларда фойдаланилганлигини ёки турган жойи ўзгарганлигини, у ёки бу моддалар, нарса, жараён ва ҳодисалар таъсир этганлигини аниқлаш мумкин бўлган моддий белгиларга, шунингдек иш ҳолатларини аниқлашга хизмат қиладиган ҳар қандай бошқа аломатлар ва белгиларга эга бўлган нарса Ашёвий далил ҳисобланади (ЎзР ЖПК, 203-модда); улар ишни мазмунан ҳал қилиш учун аниқлаш воситаси бўлиши мумкин. Ашёвий далил ўз хусусиятларига кўра қуйидагича тавсифланади:

1) жиноят объекти бўлган Ашёвий далил,

2) жиноят қуроли бўлган Ашёвий далил,

3) жиноят изларини ўзида сақлаб қолган Ашёвий далил ;

4) жиноят орқасида топилган бойлик. Ашёвий далиллар ҳодиса содир бўлган жойни ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун наму-налар олиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ўтказиш жараёнида олиниши. мумкин. Нарсани Ашёвий далил деб эътироф этиш ва уни жиноят ишига қўшиб қўйиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи — қарор, суд эса — ажрим чиқаради, уларда Ашёвий далилни ишда қолдириш ёки уни сақпаш учун топшириш масаласи ҳал қилиниши лозим. Ашёвий далилларни сақлаш ёки бошқа жойга юбориш учун алоҳида тартиб белгиланган. Ашёвий далил, улар ҳақидаги масала суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ишни тугатиш тўғрисидаги қарори б-н ҳал қилинмагунча сақлаб турилади. Ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда Ашёвий далиллар масаласини ҳал этиш қоидалари, Ашёвий далилларни шикастлаганлик ёки йўқотганлик учун жавобгарлик (ЎзР ЖПК, 204—212-моддалар), А. д. ларни талаб қилиб олиш ва тақдим этиш тартиби ва мажбурияти, уларни сақлаш ва қайтариб бериш тартиби қонун билан белгилаб қўйилган (ЎзР ФПК, 80-83-моддалар).

Prev Article

АЧЧИҚЎТ

Next Article

АШРАФОВА