АСИРИЙ

АСИРИЙ (18 – а. 2 – ярми — 19 – а. бошлари) — шоир ва таржимон. Туркий ва форсийда ижод қилган. 2 асарининг қўлёзмаси сақланган. Насимий ҳаётига бағишланган «Қиссаи Сайд Насимий» достони (1774)да шоир ижоди юксак баҳоланади. «Нуҳ манзар» («Тўққиз манзара») асарини форсийдан туркийга ижодий таржима қилган. Унда анъанавий «Шерзод ва Гулшод» қиссаси ва у билан боғлиқ 9 ҳикоя келтирилган. Қисса ўзбек тилида нашр этилган. Асирий қўлёзмалари Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин номидаги кутубхона (инв. № ТНС — 85), Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти (инв. № 4015)да сақланади.