
АСКАР
АСКАР — 1) давлат ва мамлакат муҳофазаси ёки ҳарбий юришларда иштирок этувчи ҳарбий хизматчи, қуролли жангчи;
2) давлатнинг қуролли кучлари мажмуи ёки унинг бир қисми; қўшин. Араб тилининг кучли таъсирига қарамай Аскар истилоҳи Ўрта Осиё туркий тилларида, хусусан, ўзбек адабий тилида асосан 15-а. дан черик, сипоҳ, лашкар истилоҳлари қатори «қўшин, лашкар» маъносида кенг қўлланишда бўлган. Ўтган аср охирларидан Аскар кўпроқ «жангчи, ҳарбий хизматчи» маъносини ифодалаш учун ишлатилади.