АСЛ МЕТАЛЛАР

АСЛ МЕТАЛЛАР — олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлар (рутений, радий, палладий, осмий, иридий). Кимёвий жиҳатдан турғун, қийин эрувчан (олтин, кумушдан ташқари), зангламайди, улардан ясалган буюмлар кўркамлиги билан ажралиб туради. Олтин, кумуш ва платинанинг пластиклиги юқори. Бу металларнинг шу хусусиятлари техникада ва ҳаётда кенг ишлатиладиган қотишмаларида ҳам намоён бўлади.

Loading...