АСМЭРА

АСМЭРА (Асмара) — Эритреянинг пойтахти. Денгиз сатҳидан 2300 м баландликда. Аҳолиси 344 минг киши (1989). Мамлакатнинг йирик савдо-саноат ва транспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Автомобиль йўллари тугуни. Кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик, керамика, металлсозлик корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ун-т бор.