АСМОЪ ун-НАҒАМ

АСМОЪ ун-НАҒАМ (араб. — товуш (нағма) ларнинг отлари), Асомий нағамот — 10 —12-а. ларда Ўрта ва Яқин Шарқ мусиқа назариясида жамъ-ут-том (қ. Жам)ни ташкил этувчи жинслар ва товушларнинг махсус атамалари. А.-н. жинс ва товушларга нисбатан қўлланилган юнонча атамаларнинг арабчага сўзма-сўз таржимаси бўлиб, баъзи шарқ қўлёзма манбалари (мас, Форобийнинг «Китоб ул-мусиқо ал-кабир» — «Мусиқа ҳақида катта китоб» асари)да уларнинг юнонча муқобили ҳам келтирилади (459-б. даги жадвалга қ.). Асмоъ ун-Нағам мусиқа амалиётида қўлланилмаганлиги сабабли, кейинчалик (12—13-а. лардан бошлаб) мусиқа назариясида ҳам унутилиб кетган.

Prev Article

АСЛ ҚОРА