АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

АСОСИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, асосий тармоқ — корхона и. ч. тузилмаси ва ихтисослашувининг режали йўналишини белгилайдиган тармоқ. Хом ашёни товар маҳсулотига айлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Хом ашёни и. ч. га тайёрлаб берувчи, ишлаб берувчи, тайёр маҳсулотга айлантирувчи цехларни ўз ичига олади. Одатда, Асосий ишлаб чиқариш ялпи ва товар маҳсулоти, меҳнат ва моддий воситалар сарфи, пул тушумларида энг катта салмоққа эга бўлади. Қ. х. корхоналари ўз ихтисослашувига кўра пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, қўйчилик ва б. йўналишларга эга бўлиши мумкин (қ. Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви).

Loading...