АСПАРУХ

АСПАРУХ (Исперих, Испор, Аспирек) (? — 701) — қад. туркийзабон булғорлар хони (643 — 701), илк славян-болгар давлати (681 — 1018) асосчиси. Аспарух булғор қабилалари иттифоқи йўлбошчиси Кубратхон (Қоротхон) нинг учинчи ўғли бўлган. Аспарух кўчманчи булғорларнинг бир қисми билан Азов бўйидан хазарлар тазйиқи остида Бессарабияга, сўнгра Дунайнинг Византияга қарашли унг соҳилидаги ерларга ўтган. 679 й. Мезия вилоятига кўчган, маҳаллий славянлар устидан ғалаба қозонган, Добружа ва унинг атрофидаги ерларга ёйилиб, ҳоз. Шим. Болгариядаги етти славян қабила иттифоқини ва б. айрим қабилаларни бўйсундириб Византия тан олишга мажбур бўлган ягона, қудратли давлат барпо этган (681) (қ. Биринчи Булюр подшолиги).