АСПИДИСТРА (Aspidistra) — марваридгулдошлар оиласи (convallariaceae) ra мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ҳимолай тоғлари ва унинг шарқий томонларида тарқалган. 7 тури бор. А. пояси остидан бўғизбарглар ҳосил қилади. Гуллари майда. Ўзбекистонда бир тури (A. clatior) хушманзара ўсимлик сифатида хона ва оранжереяларда ўстирилади.