АСПИРАЦИОН ЖИҲОЗЛАР

АСПИРАЦИОН ЖИҲОЗЛАРҳаво ёки газ таркибини ва ҳаводаги чангни текшириш учун намуналар оладиган механик қурилмалар. Саноат корхоналари, лаб. ва устахоналарнинг чанг, заҳарли аралашма ва газлар ажраладиган цехлари ва хоналаридаги ҳавони тозалаш учун ишлатилади. Газ миқдорини текшириш учун газ махсус идишга сўриб олинади. Чанг миқдорини текшириш учун текшириладиган ҳаво эжектор, чанг сургич ёки ҳаво пуфлагич билан чанг қабул қилгичдаги фильтр орқали сўриб олинади; айни вақтнинг ўзида фильтр орқали ўтган ҳаво ҳажми ўлчанади. Чанг миқдори мг/м3 да ифодаланади. Аспирация (тозалаш) якка ҳолда ва марказлашган усулда олиб борилади. Шунга қараб Аспирацион жиҳозларлар ҳам ҳар хил бўлади. Чангдан тозалаш учун йигувчи камера, циклон ва фильтрлар, зарарли газ ва аралашмалардан тозалаш учун эса сўрувчи вентиляторлар ўрнатилади.

Prev Article

АСПАК

Next Article

АССА