АСҚАРОВ

АСҚАРОВ Акрам (?-Тошкент — 1891.15.10) — биринчи ўзбек ҳаваскор археологи. Акрамполвон номи билан машҳур. Савдогар оиласидан. Асқаров ўз даврининг машҳур коллекционери сифатида турлитуман археологик буюмлар ва қад. тангаларни тўплаган. Унинг биргина нумизматика коллекцияси 15 мингдан ортиқроқ (17 олтин, 1498 кумуш ва 13537 мис) қад. пуллардан иборат бўлган. Шулардан 504 таси Санкт-Петербург Эрмитажида сақланмоқда. 1890 й. Тошкентда очилган қ. х. ва саноат моллари кўргазмасида Асқаров ўзининг археологик ва нумизматик коллекциялари билан иштирок қилди. Асқаров рус олимларининг Ўрта Осиё бўйлаб олиб борган илмий кузатишларида, жумладан, 1884 й. да рус тарихчиси Н. И. Веселовскийнинг Сурхондарё, Фарғона ва Зарафшон водийлари ҳамда Бухорода ўтказган илмий сафарида ҳамроҳлик қилди. Россиянинг археология жамияти Асқаровнинг археология соҳасида қилган хизматларини тақдирлаб, уни 1887 й. да кумуш медаль б-н мукофотлаган.

Ад. . Лунин Б. В., О нумизматической коллекции узбекского собирателя древностей А. Аскарова, История материальной культуры Узбекистана, вып. 6, Т., 1964.

Loading...