АСҚАРОВА

АСҚАРОВА Мазлума (1924.4.11, Тошкент) — ўзбек тилшуноси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965). Филол. фанлари д-ри (1963), проф. (1965), Россия Федерацияси Таълим академиясининг мухбир аъзоси (1968). Тошкент пед. билим юрти (1940), Тошкент пед. институтининг ўзбек тили ва адабиёти ф-ти (1944)ни тугатган. Шу ин-т (ҳоз. Тошкент пед. ун-ти)да ўқитувчи (1948 — 52), доцент (1957—63). Ўзбек тилшунослиги кафедрасининг мудири (1952—57; 1964 й. дан). Илмий фаолияти ҳоз. ўзбек тилида эргашиш формалари ва эргашган гапларнинг типлари мавзуига бағишланган. Асқарова ўрта мактаблар учун «Ўзбек тили дарслиги», олий ўқув юртлари учун «Ҳозирги ўзбек адабий тили» дарслиги (1-қисм, 1980; 2-қисм, 1986) муаллифларидан.