АСР

АСР (араб. — давр, вақт) — 1) юз тақвим йили (календарь йил)га тенг вақт оралиғи; мас, 20-а. 1901 й. 1 янв. дан 2000 й. 31 дек. гача даврни ўз ичига олади; юз тропик йил; 36524, 2199 ўртача Қуёш суткасига тенг;

2) геологик даврнинг бир қисмини ўз ичига олган вақт. Аср ичида бир яруснинг барча тоғ жинслари пайдо бўлади. Геохронология жадвалида Аср энг кичик қисм (вақт) ҳисобланиб, бир Аср бир ярусга тўғри келади;

3) кун (Куёш) ботиши чоғидан 1—2 соатча олдинги пайт ва шу пайтда ўқиладиган намоз. А. намозининг муддати — кун ботишидан 2 соат илгаридан то кун ботгунгачадир (яна қ. Намоз).

Prev Article

АСПАК

Next Article

АССАМБЛЕЯ