АСРОРОВ Қудрат (1953.29.7, Сурхондарё вил. Шеробод ш.) — мусаввир-кулол. Ўзбекистон Республикаси халқ устаси (2000). Асроров ижодида Сурхон воҳасининг меҳнаткаш халқи, гўзал табиати ўз аксини топган; миллий кулоллик санъатини ривожлантирди (кўза, гулдон, хум ва б.), янги шакл ва мавзулар билан бойитди. Айниқса, «Ғижжакчи», «Доирачи», «Сурнайчи», «Рубобчи», «Буви», «Ип йигирувчи», «Аёл» ва б. асарларида миллийлик уфуриб туради. Асроров асарлари б-н республика ва хорижий мамлакатлар (Россия, Германия, Ҳиндистон, Япония ва б.) кўргазмаларида иштирок этган.