АССА (юқори оқимида — Терс) — Қозоғистон Республикасининг Жамбул вилоятидаги дарё. Уз. 253 км, ҳавзасининг майд. 9210 км2. Қоратов тизмасидан бошланиб, Талас дарёсидан ғарброқда Мўйинқумга сингиб кетади. Қор, музлик, ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи тоғдан чиқаверишда 12 м/сек. Суви суғоришга сарфланади.