АССО

АССОТурфон водийси (ҳоз. ХХР ҳудуди)даги қад. шаҳар харобаларидан бири; рус сайёҳлари Г. Е. ГруммГржимайло ва Д. А. Клеменцларнинг кўрсатишича, Ассо дарё соҳилида жойлашган, кейинчалик шаҳарнинг кўп қисми қум остида қолиб кетган, фақат шаҳар ўрдасининг харобаларигина сақланиб қолган. У теварак-атрофи қалин девор билан ўралган тўртбурчакли қалъага ўхшайди. Ўрданинг асосий қисми бир неча қават, тепаси гумбаз шаклида. Ўрданинг ичи (ҳовлиси)да қурбонлик қилинадиган супача сақланган. Уй-иморатларнинг қурилиш усули Бухородаги Варахша харобаларига ўхшаб кетади. Ассо ва Турфон водийсидаги бошқа харобалар уйғур идиқутпарининг даврига оид бўлиб, мўғуллар ҳукмронлиги даврида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Фақат Чиғатой хонларининг ҳукмроилиги давридагина (14 — 16-а. лар) Шарқий Туркистон шаҳарлари тушкунликка учраб, харобага айланди.

ACCOM — Ҳиндистоннинг шимолий-шарқидаги штат. Шарқий Ҳимолай тоғлари этагида. Майд. 78,5 минг км2. Аҳолиси 22,3 млн. киши (1991), ярмидан кўпроғини ассомлар, 18% ни бенгал лар ташкил этади. Маъмурий маркази — Диспур ш. Қадимда ва илк ўрта асрларда Ассо ҳудуди Камарупа деб аталган. АнглияБирма урушлари (19-а.) натижасида А. Англиянинг Ҳиндистондаги мулкларига қўшиб олинган. 1950 й. дан Ҳиндистон Республикаси штати. Штат аҳолисининг 9/10 қисми Браҳмапутра ва Сурма водийсида, қолганлари тоғли вилоятларда яшайди. Ассо ҳудудининг ярми пасттекислик, қолган қисми бал. 3826 м гача бўлган Ассом тоғларидан иборат. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими тропик, муссон иқлим, сернам. Дунёда энг кўп ёғин тушадиган жой. Йилига 12500 мм гача ёғин ёғади. Доим яшил тропик ўрмонлар ва бутазорлар бор. А. Ҳиндистонда чой етиштирадиган ва шоли ҳамда жут экишга ихтисослашган майда деҳқон хўжаликлари ўлкасидир. Аҳолининг 80% га яқини қ. х. да ишлайди. Ассо ер майдонининг 15% ига экин экилади. Бутун Ҳин-дистонда етиштириладиган чойнинг яр-мига яқинини Ассо беради. Ловия, шакарқамиш, тамаки, пахта, кунжут, индов ва хантал экилади. Ассонинг ишлаб берувчи саноати нисбатан йирик чой ф-каларидан, фанер ва яшик ишлаб чиқарадиган корхоналар, обжувоз ва ёғ корхоналари, Дҳубридаги гугурт ф-касидан иборат. Дигбой ва Наҳаркатия Ҳиндистонда нефть чиқариладиган муҳим р-ндир. Нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш Ассо саноатининг асосий тармоқларидан бири. Кўмир (Маргерита) ва оҳактош қазиб чиқариш маҳаллий аҳамиятга эга. Браҳмапутра водийси бўйлаб ўтадиган т. й. А. ни Ҳиндистоннинг бошқа қисмлари билан боғлайди; Браҳмапутрадан Дибругарҳгача кема қатнайди. ACCOM ТИЛИ — Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассом штатида яшовчи ассом халқининг тили. ҲиндЕвропа тиллари оиласига киради. Ассо 10 — 11 – а. ларда шакллана бошлаган. 13 – а. да Ассом ерларини ахомлар ишғол этиши билан Ассо ахом лексикаси, ўлкада вишнуийлик дини ёйилиши туфайли санскрит лексикаси таъсирида ривожланди. Ассомда инглизлар ҳукмрон бўлган даврда бенгал тили вилоятнинг расмий тили деб эълон қилинган. Бу даврда Ассога бенгал лексикаси катта таъсир кўрсатган. Ассо Ҳиндистон миллий тилларидан бири бўлиб қолган.

Ассо даги адабиёт 13 – а. охири — 14 – а. бошларида пайдо бўлди. 15 — 16 – а. ларда кўпроқ диний мавзуда асарлар яратилди. 17 — 18 – а. ларда тарихий воқеалар акс этувчи йилнома (буранж)лар ҳамда диний арбоблар ҳаёти акс этувчи асарлар кенг тарқалди. 19 – а. нинг 2-ярмига келиб янги адабий жанр (роман, ҳикоя)лар пайдо бўлди. Ассода журнал нашр этила бошлади. Публицистика ҳам тараққий этди. Инглиз мустамлакачиларига қарши халқ қўзғолони миллий озодлик ҳаракатини янги босқичга кўтарди. Бу давр адабиётида ватанпарварлик ғоялари илгари сурилди (П. Чаудхури, «Жўшқин қўшиклар»). 20 – а. нинг 2 – ярмида ижод этган ёзувчилар асарларида ижтимоий тараққиёт учун кураш асосий ўринни эгаллади (С. А. Малик, Ч. К. Гоғоя, Шарма Динапатха, П. Пхукана ва б.).