АССОРТИМЕНТ (франц. assortiment — танлаб олинган, сараланган) — муайян белгиларига кўра гуруҳланган товарлар турлари, хиллари тўплами. Воситачилар бозорида унинг қатнашчилари учун қуйидаги товарлар Ассортименти мавжуд бўлади:
1) ёпиқ Ассортимент —сотувчи фақат бир корхона молларини сотади;
2) бой Ассортимент — бир неча корхоналарнинг бир-бирига ўхшаш маҳсулотлари;
3) кенг Ассортимент — вазифасига кўра бир-бири билан боғлиқ бўлган товарларнинг турли хиллари;
4) аралаш А. —вазифасига ёки истеъмол усулига кўра бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарлар тўплами.