АССОЦИАЦИЯ

АССОЦИАЦИЯ (кимёда) — молекулалар ёки ионларнинг молекулалараро электр табиатли ҳаракат кучи таъсирида гуруҳларга бирлашиши. Агар суюқлик молекулалари ўзаро икки ва ундан ортиқ ҳолда бирлашиб, йирик заррачалар шаклида бўлса, бундай суюкликлар Ассоциация ланган суюкликлар деб аталади (мас, сув, спирт, органик кислоталар). Молекулалар таркибида электр манфий атомлар (Fғ О2», N3) билан богланган водород бўлса, Ассоциация водород боғи ҳисобига рўй беради (мас, сув, спиртлар, карбон кислоталар, амидларда). Электролит эритмаларида эса Ассоциация ионлараро кулон кучлари таъсири ҳисобига содир бўлади.

Loading...