АСТАФЬЕВ Виктор Петрович

АСТАФЬЕВ Виктор Петрович (1924) —рус ёзувчиси. «Ўғирлик» (1966), «Шоҳбалиқ» (1976), «Чўпон ва чўпонқиз» (1971) каби асарлари уруш, Сибир қишлокларидаги ҳаёт, кишиларнинг аянчли аҳволи ҳақида. «Сўнгги таъзим» (1—2-китоб, 1971 — 79) автобиографик қисса ва ҳикоялар туркумида ёзувчининг болалиги акс этган. «Лаънатланган ва ўлдирилганлар» (1-китоб, 1992) романида ҳарбий казармаларнинг мудҳиш ҳолати, собиқ Иттифоқца амалда бўлган жазолаш тизимининг шафқатсиз қурбонлари — оддий аскарларнинг азобуқубатлари баён этилган.