АСТАТ

АСТАТ, астатин (Astatium) , At — сунъий йўл билан ҳосил қилинган кимёвий радиоактив элемент. Менделеев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб; галогенлар жумласидан. Тартиб рақами 85. 1940 й. да висмутни а-заррачалар билан парчалаш натижасида кашф этилган. Астатнинг барқарор изотопи йўқ. Лекин 20 дан ортиқ радиоактив изотопи маълум. At21нинг ярим емирилиш даври 7,2 соат, At2l0HHKH эса 83 соат. Ўзига хос кимёвий хоссалари бор. Бошқа галогенлар каби, органик эритувчиларда эрийди ва эримайдиган кумуш астатид (AgAt) тузини ҳосил қилади. Шунингдек, Астат металлар сингари сульфат эритмаларидан рух таъсирида ажралиб чикали, электролиз қилинганда катодга ўтиради.

Loading...