АСТЕНИЯ (юн. astenia — дармонсизлик) — асабий-руҳий қувватсизлик; бундай беморнинг кайфияти ўзгарувчан бўлиб, тез толиқади, озиб кетади, уйқуси бузилади. Йиғлоқи бўлиб қолади; вегетатив нерв системасининг вазифаси издан чиқади, узоқ вақтгача бош оғрийди. Бошдан кечирилган касалликлар, шикастланишлар, рухий толиқиш, ички аъзолар хасталиги (меъда яра касаллиги, гастрит, колит, холецистит ва б.), мия шикастланиши ва б. А. га сабаб бўлади. Астения юқумли касалликлардан тузалиш даврида кузатиладиган ҳолатлардан бири (яна қ. Неврастения).