АСТЕРОКАЛАМИТ

АСТЕРОКАЛАМИТ (Asterocalamites) — қирқбўғиндошлар оиласига мансуб спорали ўсимликлар. Фақат қазилма ҳолда учрайди. Танаси бўғимларга бўлинган, сирти қиррали. Барглари ингичка ва кўп бўлакли, 5 тури аниқланган. Астерокаламитнинг шохчаси, спорали шохларининг излари, спораси ва ёғочи Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистоннинг Ҳисор тоғлари ва б. ҳудудларидаги девон-карбон қатламларидан топилган.

Loading...