АСТРАЛ ЭЪТИҚОДЛАР (астро… сўзидан) — осмон ёритқичлари ва ҳодисаларига ҳамда у билан боғлиқ сеҳргарлик хатти-ҳаракатларига сиғиниш. Муайян даражада ҳамма халқларда бўлган. Астрал эътиқодлар айниқса қад. икки дарё оралиғи, Миср ва қад. Ҳиндистонда кенг тарқалган эди. Бу мамлакатлардаги ибодатхоналар расадхона (обсерватория) вазифасини ҳам бажариб, осмон ҳодисаларини кузатишда катта роль ўйнаган. Юлдузлар вазиятига қараб, бу б-н даврий боғлиқликка эга бўлган дарёларда сув тошқини бўлишини олдиндан айтганлар. Астрал эътиқодлар асосида астрология, фолбинлик ва каромат қилиш вужудга келди. Христианликдаги Вифлеем юлдузи ва Апокалипсисдаги етти юлдуз ҳақидаги ривоятлар ҳамда шарқдаги мунажжимлик А. э. намунасидир.