АСТРОФОТОМЕТРИЯ

АСТРОФОТОМЕТРИЯ (остро… ва фото, юн. metreo — ўлчайман) — амалий астрофизика бўлими; у осмон жисмларидан келаётган нурларни ўлчаш ва нурланиш спектрининг турли қисмлари равшанлигини ўрганиш билан шуғулланади. Ёритқичлар равшанлигини аниқлашнинг энг содда йўллари визуал ва фотографик усуллар ҳисобланади. Бунда равшанлиги маълум бўлган (стандарт) юлдузлардан таққослаш мақсадида фойдаланилади. Замонавий и. т. ишлари Астрофотометрияда асосан турли фотоэлектрик нур қабул қилгичлар, хусу-сан, фотоэлектрон кўпайтиргич, фотоқаршилик, фотодиод ва б. ёрдамида бажарилади. Буларнинг самараси фотоэмульсияга нисбатан камида юз марта юқори. Астрофотометрияда заряд алоқасига асосланган матрицали асбоблар (ССД) қўлланилади; бунда фотоэлектрик ва фотографик (тасвирни ҳосил қилиш) хусусиятлари биргаликда ҳисобга олинган. Астрофизик объектлар спектрида энергия тақсимотини ўрганиш мақсадида кўп рангли Астрофотометрия қўлланилади. У тўлқин узунлик А бўйлаб спектрнинг турли қисмлари учун нурланиш оқимини ўлчайди ва натижаларни юлдуз катталиги m бирлигида ифодалаб беради. Погсон формуласидан ёритилганлик нурланиш интенсивлиги 1 га тўгри мутаносиб экани са-бабли, бу формула ёрдамида қуйидаги муносабат келтириб чиқарилади.

Ушбу айирма юлдузнинг ранг кўрсаткичи дейилади. Унинг қиймати қанчалик катта бўлса, юлдуз ранги шунчалик «қизил» ҳисобланади ва бу ранг маълум спектрал оралиққа мансуб бўлади. Умуман, юлдуз катталиги неч-та спектрал оралиқ учун топилишига қараб шунча рангли фотометрия қўлланилган дейилади. Юлдузлар спектрининг турли қисмлари учун энергия тақсимотини ўрганиш дастлаб фотометрик системани ишлаб чиқишликни талаб этади. Бу системага ҳар бир рангнинг эффектив тўлқин узунлиги, унинг эффектив ярим кенглиги ДА фотометрик стандартлари (маълум юлдузлар учун ўлчанган нурланиш оқими қийматлари) ва б. киради. Фотометрик системалар уч турга бўлинади: кенг полосали (ДА>300 А°), ўртача полосали (100А)<ДА<300А) ва тор полосали (ДА<100А). Амалда кўпроқ кенг полосали Астрофотометрия қўлланилиб, айниқса уч рангли U (ультрабинафша), В (кўк), V (сариқ) система ёрдамида топилган U — В ва В — V ранг кўрсаткичлар орасидаги статистик диаграммадан зарур маълумотлар олинади. Бу системани А бўйича давом эттириб, қизил (К) ва инфрақизил (I) катталиклар ҳам ки-ритилса, беш рангли фотометрия ҳосил бўлиб, қўшимча ранг кўрсаткичлар ёрдамида ёритқичнинг физик хусусиятлари чуқурроқ ўрганилади. Ҳозир 12 рангли кенг полосали фотометрик система ишлаб чиқилган. Ўртача ва тор полосали системалар фақат махсус ҳолларда ишлатилади.

Салоҳиддин Нуриддинов.

Loading...