АСТРОГНОЗИЯ

АСТРОГНОЗИЯюлдуз туркумлари ва равшан юлдузларнинг осмон сферасида жойлашиши ҳақидаги билим. А. олам томонлари ва вақтни тақрибий аниқлашда ҳамда метеорлар, кометалар, равшанлиги ўзгарувчан юлдузлар ва янги юлдузларни кузатишда катта ёрдам беради.