АСТРОКОМПАРАТОР (остро… ва лот. сотраго — таққослайман) — космик жисмларнинг икки фотосуратини ёки спектрограммасини ўзаро солиштирадиган ўлчаш асбоби. Астрокомпаратор икки хил бўлади: блинк компаратор ва стерео компаратор. Астрокомпаратор хусусий ҳаракатлари катта ёки Қуёш тизимига яқин юлдузларни топишда, астероидлар ва ўзгарувчан юлдузларни қидиришда кенг қўлланилади.