АСТРОНОМИК БИРЛИК

АСТРОНОМИК БИРЛИК — астрономияда масофа бирлиги; Ердан Қуёшгача бўлган ўртача масофага тенг. Астрономик бирлик6. ни аниқлаш учун Қуёшнинг горизонтал параллакси аниқланиши лозим. Астрономик бирликнинг аниқ қиймати Ерга жуда яқин келадиган сайёраларни кузатиш усули (ёки бошқа усул) билан топилади. 20-а. гача бу мақсадда Марснинг буюк рўпара туриш вақтларида кузатилган натижалардан фойдаланилар эди. Қуёш параллаксини Ерга жуда яқин ўтадиган айрим кичик сайёраларни кузатиш йўли билан аниқлашга уриниш Эрос кашф қилинганидан кейин бошланди. 1930 — 31 й. ларда Эрос Ердан 22 млн. км узоқлиқдан ўтди. Оддиндан тузилган дастурга кўра жаҳоннинг 24 расадхонасида, шу жумладан, Тошкент расадхонасида ҳам кузатувлар олиб борилиб, Р»е=8.790»га тенглиги аниқланди.

1961—63 й. ларда собиқ Иттифоқ ва АҚШда Меркурий, Венера ва Марс радиолокация қилиниши натижасида Астрономик бирлик ҳисобланди. Астрономик бирликни бутун олам тортишиш қонунита асосланган динамик ва ёруғлик тезлигига асосланган физик усуллар билан ҳам топиш мумкин. Астрономик бирликнинг энг аниқ қиймати (1 а. б. =149597870±2 км) автоматик космик кемалар ҳаракатини кузатиб топилди. Деярли барча астрономик ҳисоблашларда 1 а. б. =149,6 млн. км деб олинади.

Loading...