АСТРОНОМИК ПУНКТ

АСТРОНОМИК ПУНКТ — астрономик кузатишлардан кенглама ва узунламаси ҳамда йўналтирилган предмет азимути топилган ер юзасидаги нуқта. Баъзи Астрономик пункт ларда юқоридаги у ёки бу параметр аниқланмаган бўлиши мумкин. Агар Астрономик пункт триангуляцион пункт билан мос тушса ва унда уч астрономик катталик аниқланган бўлса, у Лаплас пункти дейилади. I ва II даражали триангуляцияда Астрономик пункт ҳар 70—100 км да аниқланади. Оддий Астрономик пунктдан ташқари бошланғич Астрономик пункт ҳам бўлади. Уларда астрономик узунлама алоҳида эътибор ва аниқлик билан топилади. Улар кузатувчининг хусусий хатоларини аниқлаш учун хизмат қилади.