АСТРОПОЛЯРИМЕТРИЯ

АСТРОПОЛЯРИМЕТРИЯ (остро… ва юн. polaris — қутбга оид, metreo — ўлчайман) — осмон ёритқичлари нурининг қутбланиш даражасини ўлчаб, уларнинг айрим физик хусусиятларини ўрганувчи астрофизик усул. Ёритқич нурининг қутбланиш даражаси поляриметр воситасида ўлчанади. Поляриметрик ўлчашлар визуал, фотографик ва фотоэлектрик усуллар билан бажарилади. Ёритқичдан келаётган нур астрофотометрта тушишидан олдин поляризатор орқали ўтади. Поляризаторни ўз ўқи атрофида айлантириб, фотометрга тушаётган нўрнинг интенсивлиги ўлчанади. Hyp қутбланмаган бўлса, поляризаторни айлантирганда унинг интенсивлиги ўзгармайди. Агар нур қутбланган бўлса, поляризаторнинг маълум айланиш бурчагида унинг интенсивлиги энг кучли (Imax) бўлади. Ёритқич нурининг қутбланиш даражаси деб айтилади.

Кўпгина юлдузлар, Қуёш тожи, сайёралар, Ой сирти айрим қисмларининг нурлари қутбланганда Астрополяриметрия ана шу қутбланган нурларнинг пайдо бўлиш сабабларини ҳам ўрганади. Мас, Қуёш тожининг 50% игача қутбланган нурлар ва фотосфера нурининг тождаги тез электронларга сочилиши натижасида ҳосил бўлади. Осмон ёритқичларининг физик табиатини ўрганишда Астрополяриметрия қўшимча физик маълумот беради.