АСТУРИЯ — Испания шим. даги тарихий вилоят. Кантабрия тоғларининг шим. ён бағрида. Маъмурий жиҳатдан ҳоз. Овьедо провинциясини ташкил этади. Майд. 10,6 минг км2. Ахрлиси 1,1 млн. киши (1991). Энг катта шахри — Овьедо. Қадимда астура қабиласи томонидан эгалланган эди. Мил. ав. 1-а. да римликлар, 414 й. да вестготлар томонидан ишғол қилинган. 6-а. охирларида араблар қўлига ўтган. Астурия 718 й. дан (Ковадонга водийсидаги жангдан сўнг) қироллик (пойтахти — Овьедо). 924 й. да Астурия ҳудуди Леон қироллиги билан қўшилиб ягона Леон қироллиги, 1230 й. да Кастилия билан бирлашиб, Леон-Кастилия қироллиги деб аталди. 15-а. да бирлашган Испания таркибига кирган. 1808—14 й. ларда Астурия аҳолиси Наполеон қўшинларига қарши қат-тиқ кураш олиб борган.
А. Испаниянинг энг муҳим кончилик саноати р-ни мамлакатнинг асосий кўмир ҳавзаси (тошкўмир қазиб чиқаришда мамлакатда 1-ўринда туради). Симоб, мис, темир рудаси, вольфрам, дала шпати конлари ҳам бор. Электр энергия и. ч. да мамлакатда 3-ўринда туради. Қора металлургия ва кимё корхоналари, ҳарбий з-длар, озиқ-овқат, чарм пойабзал, тўқимачилик, ёғочсозлик, тамаки, балиқ саноати корхоналари бор. Маккажўхори, картошка, ем-хашак экинлари кўпроқ экилади. Яйлов кўп. Астурия сут-гўшт чорвачилигининг асосий р-ни. Мевачилик ривожланган.