АСУНСЬОН

АСУНСЬОНПарагвай Республикасининг пойтахти. Аҳолиси 608 минг киши (1990). Парагвай дарёсининг чап соҳилида. 1537й. дабарпоэтилган. 17а. бошларигача Испания мустамлакаси маркази бўлган. 1811 й. да Асунсьонда Парагвай мустақиллиги эълон қилинган. А. Парагвайнинг асосий порти, саноат, савдо маркази ва транспорт тугуни. Миллий ун-т (1889) ва б. ун-тлар, музейлар бор. Тўқимачилик ва кўн пойабзал ф-калари, тегирмонлар, қанд-шакар ва спирт-арак з-длари, кемасозлик корхонаси, кушхона мавжуд. Нефтни қайта ишлаш з-ди бор. Мамлакат экспортининг 75%, импортининг 90% А. порти орқали ўтади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Ботаника боғи бор.

Next Article

АСҚАРОВ