АСВОН

АСВОН (қад. номи Сиена) — МАРдаги шаҳар. Нилнинг ўнг соҳилида, Асвон вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 196 минг киши (1986). Т. й. станцияси, дарё порти, автомобиль йўллари тугуни. Тўқимачилик, кимё ва чарм пойабзал саноати корхоналари бор. А. атрофида йирик саноат-энергетика р-ни барпо этилган. Шаҳар яқинида эски ва янги баланд Асвон тўғони бор. Минерал ўғит з-ди, ГЭС қурилган. Асвон яқинида темир рудаси қазиб чиқарилади. Металлургия саноати ривожланган. Қоҳира осори атиқа музейининг филиали, ботаника боғи бор. Курорт жой. Туризм маркази ва исмоилийларнинг диний зиёратгоҳи.

Loading...