АСЬЮТ

АСЬЮТ — MAP жан. даги шаҳар, Нил дарёсининг чап соҳилидаги порт, т. й. станцияси; Асьют муҳофазаси маъмурий маркази. Аҳолиси 290 минг кишидан ортиқ. Мамлакатнинг савдо-транспорт марказларидан. Кўн пойабзал, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Гилам тўқилади. Ун-т бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Асьют яқинида катта тўғон қурилган.