АТАБАСКА

АТАБАСКА — Канаданинг ғарбидаги кўл, Макензи дарёси системасида. Чуқ. 60 м гача, майд. 7,9 минг км2. Шарқдан ғарбга томон ой шаклида чўзилган. Шим. қирғоқлари баланд, қояли, жан. — пасттекислик. Окт. ойининг охирида музлаб, июнда эрий бошлайди. Кўлга Атабаска дарёси қуйилади. Ундан Қуллар дарёси оқиб чиқади. Балиқ овланади, кемалар қатнайди. Атабаска ҳудудида уран рудаси конлари топилган.

Prev Article

АСҚАРОВ

Next Article

АТАНОҚ