АТАКАМИТ (Атакама чўли номидан) — минерал. Кимёвий формуласи Си2(ОН)3С1. А. призматик кристалл, буйраксимон ва толасимон масса ҳолида учрайди. Қаттиқлиги 3—3,5; с. оғ. 3,8. А. мис конларининг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Қизилқум, Олтинтопган, Қўрғошинкон, Қалмоққир каби мис конларида учрайди.