АТАКСИЯ

АТАКСИЯ (юн. ataxia — ҳаракат тартибсизлиги) — ҳаракат координациясининг бузилиши. Ҳаракат ваqnида мувозанатнингўзгариши, тартибсизланиши. Бемор худди мает одамга ўхшаб гандираклаб зўрға юради. Атаксияда фақат оёқ эмас, қўллар ҳаракати ҳам тартибсиз, бир-бирига мослашмай қолади. Касаллик асосан мияча, орқа миядан миячага ўтадиган йўллар, вестибуляр нерв толаси ва ядроси ёки орқа мия орқа қисмининг, бош мия пешона қисмининг зарарланишида кузатилади. Бемор юриб кетаётганида тез бурила олмайди, қадам ташлаганида оёқлари олдин кетиб, танаси орқада қолади ва йиқилиб тушиши мумкин. У А. га сабаб бўлган омилларни бартараф этиш йўли билан даволанади.

Prev Article

АТАКАМА