АТАЛА — буғдой, арпа ёки жўхори унидан тайёрланадиган таом. Атала парҳез, шифобахш ҳисобланади. Касал, ҳолдан тойган, янги кўзи ёриган аёлларга Атала ичирилади. Уни тайёрлаш учун қўй ёғини қозонда қиздириб, буғдой уни солинади ва қизаргунча қовурилади. Оз-оздан сув солиниб узлуксиз аралашти-риб турилади. Айрим жойларда Аталага қийма, тухум ҳам солинади. Атала тайёрлашда 500 г ун, 100 г қўй ёғи, таъбга кўра туз солинади.