АТАПАСКЛАР (асклар, ўзларини дене деб атайдилар) — АҚШ ва Канада резервацияларида яшовчи индейс халқлари (навахлар, апачилар, чипевайлар, кучинлар ва б.) гуруҳи. Умумий сони 220 минг киши (1992), шундан 210 минг киши АҚШда. Атапаск тилида сўзлашадилар. Диндорлари христиан (протестантлар, католиклар) динида. Атапасклар чорвачилик, деҳқончилик ҳамда овчилик б-н шуғулланадилар.