АТАУАЛЬПА

АТАУАЛЬПА (тахм. 1500-1533.29.8, Кахамарка) — инклар ҳокими. Отаси — Уайн Капак вафотидан (1530) сўнг би-родари Уаскар билан ҳокимият учун қуролли кураш олиб бориб тахтни эгаллаган. 1532 й. мамлакатга Ф. Писарро раҳбарлигидаги испан конкистадорлари келганлар. Ўша йилиёқ Атауальпа испан босқинчилари томонидан асир олинган. Уни улкан товон эвазига озод қилишга ваъда беришган. Бироқ товон пули тўпланиб испанларга топширилгач, испанлар берган ваъдаларидан кечиб Атауальпани «суд» қилиб қатл этганлар.