АТБАРА

АТБАРА (араб. — Баҳр-ал-Асвод) — Судан ва Эфиопиядаги дарё, Нилнинг ўнг ирмоғи. Уз. 1120 км. Эфиопия тоғлигининг шим. чеккасидан бошланади. Асосан Судан платосидан оқади. Сув сарфи ўзгариб туради (700 м3/сек дан 2200 м3/сек гача), қуйи қисмида қурғоқчил даврларда бутунлай қуриб қолади. Ёғингарчилик пайтларида (июнь-сент.) дарёда сув кўпайиб, кемалар қатнайди. Нилга қуйилиш жойида Атбара ш. бор. ГЭС қурилган.

Loading...