АТЕРИНАСИМОНЛАР

АТЕРИНАСИМОНЛАР (Atheriniformes) — суякли баликлар кенжа туркуми. Уз. 4—50 см. Карпсимонлар ва саргансимонларга қариндош, жабра пардаси 5—7 нурли, бурун тешиги бир жуфт, орқа сузгичи 2, қорин сузгичлари 6 нурли. Тангачалари йирик, циклоид, баъзан ктеноид типида, ён чизиқлари кучеиз ривожланган. Атеринасимонлар 5 оила, 40 урут ва 180 тўрни ўз ичига олади. Чучук, шўрланган ва денгиз сувларида, асосан тропик ва субтропик сув ҳавзаларида учрайди. Тирик тугадиган Атеринасимонларнинг анал ва жинсий тешиклари, шунингдек куйикиш органи томогида жойлашган. Тухум қўйиб кўпаядиган Атеринасимонлар сув тубига ёки ўсимликларга йирик тухумларини қўяди. Тухумлардан тез орада балиқчалар чиқади. Калифорния А. (Jeuresthes tenuis) сув кўтарилган пайтда тухумларини қирғоқ яқинидаги қумга кўмиб қўяди, сув қайта кўтарилгунича тухумлардан ёш балиқчалар ривожланиб чиқади. Қора ва Азов денгизларида Жан. Европа атеринаси (Atherina boyeri), Каспий ва Орол денгизларида, Узбой ўзанидаги кўлларда Каспий атеринаси (А. boyeri kaspia) тарқалган. Каспий атеринаси майда, уз. 10 см гача, ҳар хил шўрланган (7—36% гача ва ундан ҳам юқори) сувларда яшайди. Зоопланктон билан озиқланади. Айрим Атеринасимонлар овланади ёки аквариумларда боқилади.

Prev Article

АТЕИЗМ