АТЕРОВ

АТЕРОВ (1992 й. гача Гурьев) — Козоғистон Республикасидаги шаҳар, Атеров вилояти маркази. Урал дарёсидаги порт. Аҳолиси 153 минг кишидан зиёд (1999). Т. й. станцияси. Нефтни қайта ишлаш ва кимё саноати ривожланган. Машинасозлик саноати корхоналари, гўшт к-ти, педагогика ин-ти, тарих-ўлкашунослик музейи, драма театри бор. 1640 й. асос солинган ва Россия ҳукуматининг кейинроқ Ўрта Осиёга босқинчилик юришларида таянч истеҳкомларидан бири бўлган.