АТЕЙ (тахм. мил. ав. 429—339) — скифлар шоҳи. Атей даврида скиф ерлари янада кенгайиб Дунай ортидаги Добружа, Бужоқ дашти (қад. Гет саҳроси)ни ҳам қамраб олган. Мил. ав. 4-а. да агафирслар (скиф қавми) томонидан озод қилинган. Карпат бўйи ўрмон-дашт минтақасида гетлар яшардилар. Карпат бўйининг ғарбий қисми Германия ва Дунайнинг бошланиш еригача бўлган ҳудудда даклар яшардилар, улар Страбоннинг ёзишича, гетлар билан бир тилда гаплашганлар, лекин улар фақат милоднинг дастлабки асрларидагина машҳур бўлишган. А. Дунай бўйи (Истра)нинг маҳаллий аҳолиси — истрианлар ҳамда Дунайнинг сўл соҳилини босиб олган гетлар билан оғир жанглар олиб борган. Филипп II скифлар юртига бостириб кириб, скиф қўшинларини мағлубиятга учратган, мил. ав. 339 й. А. ушбу жангда ҳалок бўлган.